«ХАМСА» ИНТЕРНЕТДА
Чинакам адабиёт ихлосмандлари Алишер Навоийнинг «Хамса» асарини интернетда www.ziyouz.com маънавий портали орқали тўлиғича ўқиш имконига эга бўлди. Мазкур асарни интернетга жойлаш ишлари шу йилнинг аввалида бошланган эди. Бугунга келиб бешта достон тўлиқ шаклга келтирилди.
Адабиётимиз гултожи саналган “Хамса”га у ёзилган даврдан бошлаб қизиқиш ва талаб катта бўлган. Бугунга келиб ахборот технологияларининг ривож топиши онлайн кутубхона аталмиш зиё манбаини вужудга келтирди. Бу ерда ўзбек мумтоз адабиётига эҳтиёж сезилмоқда. Интернет орқали энг кўп қидириладиган етакчи асарлар сирасига Алишер Навоийнинг мазкур достонлари ҳам киради.
Интернетдаги ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида www.ziyouz.com маънавий портали қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда. Ҳозирда порталда бадиий ва ҳужжатли мавзулардаги 1000 дан ортиқ электрон китоб, 4900 мақола ва янгиликлар, ўзбек ва жаҳон адабиётидан 1000 дан зиёд насрий асар, 500 дан ортиқ муаллифларнинг шеърлари, шунингдек, халқ оғзаки ижоди намуналари (мақоллар, топишмоқлар, ҳикматлар), юртимиз шаҳарларини акс эттирувчи 900 дан ортиқ фотосурат мавжуд.
Ўз ахборотимиз
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 17.12.2010
[singlepic id=74 w=500 h=500 float=center]